Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фото: Алишер Навоий ҳайкали пойи гулларга бурканди

Фото: Алишер Навоий ҳайкали пойи гулларга бурканди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 9 февраль куни Андижон шаҳрида буюк мутафаккир Алишер Навоий номидаги истироҳат боғда улуғ аждодимиз таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамда вилоят ҳокимлиги вакиллари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари Андижон давлат тиббиёт институтида ташкил этилган илмий-амалий анжуманда қатнашиб, улуғ бобомизнинг ибратли ҳаёти ва бой, сермазмун ижодининг қирраларига яна бир бор назар солдилар.

Куннинг иккинчи ярмида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят мусиқали драма театрида бадиийлаштирилган «Назм ва наво» кечаси бўлиб ўтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг