Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франция Башар Асадга берган орденини қайтариб олмоқчи

Франция Башар Асадга берган орденини қайтариб олмоқчи

Фото:«Al Jazeera»

Елисей саройи отаси Ҳафиз Асаддан кейин 2001 йили ҳукумат тепасига келган Башар Асадга Франциянинг ўша пайтдаги президенти Жак Ширак томонидан берилган юксак мукофотни тез орада қайтариб олади.Бу ҳақда «Sabah» ҳабар қилмоқда.

Франция илгари жинсий зўравонликда айбланган америкалик продюсер Ҳарвей Уинстейн ҳамда велопойгачи Лэнс Армстронгдан ҳам мукофотларни қайтариб олган эди.

Наполеон Бонапарт томонидан 1802 йили таъсис этилган «Légion d'Honneur» ордени Франциядаги энг юксак мукофотлардан ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг