Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франция мактабларида қўл телефони тақиқланди

Франция мактабларида қўл телефони тақиқланди

Фото: «Gulf-times.com»

Франция парламенти умумтаълим мактаблари ва коллежлар ўқувчиларининг қўл телефонидан фойдаланишини тақиқловчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Жорий йил сентябрь ойидан, яъни янги ўқув йилидан бошлаб мамлакатдаги умумтаълим мактаблари ва коллежларда ўқувчилар қўл телефонларидан фойдалана олишмайди.

Дастлаб қонунда ўқитувчиларнинг ҳам қўл телефонидан фойдаланишини тақиқлаш таклифи киритилган, лекин бу таклиф қабул қилинмаган эди.

Франция таълим вазири Жан-Мишел Бланкувер 2017 йилнинг охирида ўқувчиларнинг фанларни пухта ўзлаштиришини таъминлаш ҳамда уларни дарс жараёнида виртуал оламдан асраш мақсадида қўл телефонларини тақиқлаш зарурлигини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг