Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФВВ қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

ФВВ қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қор кўчиш хафидан огоҳлантирди.

ФВВ хабарида айтилишича, Чимён ҳудудида 6 март соат 8:00дан бошлаб, 7 март соат 8:00 гача қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шу боис тоғ ёнбағирларида дам олаётганлар эҳтиёткорлик чораларини кўриши ва «Диққат! Қор кўчиш хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган ҳудудларга кирмаслик тавсия қилдинди. 

Шунингдек, республиканинг бошқа тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи 10 март кунигача давом этиши мумкин.

Авария ёки бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда ФВВнинг (+99871) 147-10-50 тезкор рақамига мурожаат этиш лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг