Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Газлида дизель ёқилғисини ўғирламоқчи бўлганликда гумон қилинган фуқаро ушланди — «Ўзбекнефтгаз» (фото)

Газлида дизель ёқилғисини ўғирламоқчи бўлганликда гумон қилинган фуқаро ушланди — «Ўзбекнефтгаз» (фото)

Жорий йилнинг 17 октябрь куни тахминан соат 23:00да «Ўзбекнефтгаз» АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Ҳожиказган-Қумли-Чақақум» газоконденсат қувурлари автойўналиши атрофида Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабар беришича, тадбир давомида Миллий гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан давлат рақам мавжуд бўлмаган УАЗ русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилган.

Автотранспорт юкхонасида бўлган ҳар бирининг ҳажми 60 литрни ташкил қиладиган 24 дона бўш елим бочка холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, ҳайдовчи Бухоро вилояти Қоракўл тумани, Зиёрат МФЙ, Зиёрат қишлоғида яшовчи фуқаро Абдужаббор Авезов ҳеч қандай ҳужжатларсиз автомашинани бошқариб келгани аниқланган.

Елим бочкалар эса бурғилаш ишлари олиб борилаётган участкаларидан дизель ёқилғисини олиб кетиш мақсадида келтирилганлиги айтилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари томонидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг