Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия аҳолиси қариб боряпти

Германия аҳолиси қариб боряпти

Фото: «aa.com.tr»

Германияда 2006–2016 йиллар мобайнида 14-17 ёшли ўсмирлар сони 470 мингга камайди, дея хабар беради «Анадўлу» ахборот агентлиги.

Германия федерал статистика офисининг (Destatis) маълум қилишича, мамлакатда 2006 йилда умумий аҳоли сонининг 4,4 фоизини эгаллаган 14-17 ёшлилар сони 2016 йилда 3,8 фоизга тушган.

Германия 82 миллион 850 минг аҳолига эга давлат сифатида Европа мамлакатлари орасида аҳолиси энг кўп бўлсада, сўнгги пайтларда бу мамлакат аҳолиси қариб боряпти.

«Destatis»нинг 2015 йилги таҳлилларига кўра, мамлакатда 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли сони ортиб бормоқда. 2013 йилда 80,7 миллион нуфусга эга Германияда 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли сони 20 миллион эди. 2060 йилга бориб 67,6 миллионга тушадиган мамлакат аҳолисининг 33 миллионини 65 ёшли кишилар ташкил қилар экан.

2020 йилдан Германияда кексалар сони кескин ошиб борар экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг