Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Германия жудаям зерикарли»: суриялик қочоқлар уйига қайтмоқда

«Германия жудаям зерикарли»: суриялик қочоқлар уйига қайтмоқда

Фoтo: «Flickr.com»

«Germania.one» ёзишича, Аммар Маарави 2016 йилнинг бошида уруш туфайли Суриядан чиқиб кетаётган қочоқлар қаторига қўшилганди. Германияга жўнатишлари учун контрабандачиларга бор пулини берди. Кемада, поездда, автобусда юрди, юзлаб чақиримни яёв босиб Германиянинг Тюрингия федерал ерида жойлашган Зул шаҳрига келиб қолди.

Мана, орадан икки йил ўтди, 36 ёшли Аммар Сурияга қайтиб кетди. Германияда бошқа яшай олмаслигини, бу мамлакат ўта зерикарли эканини айтди. Айрим муҳожирлар ҳам Аммарнинг йўлини тутиб, ватанига қайтишни бошлади. Бу бир томондан Сурияда вазиятнинг ўнгланаётгани, иккинчи томондан эса бошпана берган мамлакатларда қочоқларга муносабатнинг ёмонлашаётгани билан изоҳланади. Хуллас, қочоқларда уйга қайтиш учун сабаблар кўп. Энг асосийси, уйларини соғинишган.

Аксарият мигрантлар бор пулларини йўлга ишлатиб тугатишган. Тўғри, Европада ижтимоий ёрдам кўрсатишяпти, аммо бу муҳожирлар кутганчалик эмас. Қолаверса, улар бошқа маданият, иҳоталанган жамиятда оғир босим остида яшашга маҳкумлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг