Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германия Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёр

Германия Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёр

Фото: «Аpk-news.ru»

Германия федератив республикаси Ташқи ишлар вазири Хайко Маас Ғарбнинг собиқ полковник Сергей Скрипал билан боғлиқ можароларига қарамай, Россия билан музокараларга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

1 апрель куни Германиянинг «Bild am Sonntag» газетасига берган интервьюсида Маас «Россиянинг охирги йиллардаги ҳаракатлари туфайли ўзаро ишонч йўқолганини» таъкидлади.

«Шу билан биргаликда биз минтақавий муаммоларни ҳал қилишда ҳамкор ва халқаро тартибни сақлаб туришда муҳим таянч сифатида Россияга муҳтожмиз. Шунинг учун мулоқотларга тайёрмиз ва ўртадаги ишончни қайта тиклашдан умидвормиз, агарда Россия ҳам бунга тайёр бўлса», дея таъкидлади у.

Шунга қарамай, Маас Европа Иттифоқининг Солсбери воқеасига муносабатини тўғри дея ҳисоблашини айтган.

Аввалроқ, Германия ҳукумати Солсбери воқеаси ортидан бошланган акция доирасида россиялик 4 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилган эди. Улар 2 апрелгача Германияни тарк этишлари лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг