Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гидрометеорология хизмати кескин совуқ об-ҳаводан огоҳлантирди

Гидрометеорология хизмати кескин совуқ об-ҳаводан огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бу ҳафтада об-ҳаво кескин совиб кетади.

Бугун республиканинг барча ҳудудларида қуруқ, шамолсиз ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 15-17° гача исийди. Шунингдек, қулай об-ҳаво мамлакатимиз аҳолисини ҳафта ўртасигача қувонтиради.

Пайшанба куни Ўзбекистон бўйича об-ҳаво кескин ўзгаради. Мамлакатимизга Урал ҳудудларидан совуқ ва бироз нам антициклон кириб келади. 4 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз куни 4 ноябрда ҳаво ҳарорати 3-8° илиққача пасаяди, бу ой боши учун бўлган меъёрий қийматлардан 12-15° га паст бўлади.

Фронт кириб келишида, баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

5 ноябрда совуқ антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ёғингарчилик фақат айрим тоғли ҳудудларда сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-5° совуқгача, шимолда 7-10° совуқгача пасаяди, кундуз куни ҳарорат 3-8° илиқдан ошмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг