Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM» иш ўринларини кескин қисқартиради

«GM» иш ўринларини кескин қисқартиради

Фото: «Rubic.us»

«General Motors» автоконцерни иш ўринларини кескин қисқартиради ва АҚШдаги кўплаб заводларини ёпади. Бу ҳақда компания расмий баёнотига асосланиб хабар берилди.

Фото: «CNBC.com»

— Биз бугун бошлаган саъй-ҳаракатлар шиддаткор, бардошли ва даромадли компанияга айланиш йўлида бошлаган ишларимизнинг давоми, келгусида сармоялар кириб келиши учун кенг йўл очади, — деди «GM» раҳбари Мэри Барра.

Компания шу йўл билан эркин маблағлар оқимини 6 миллиард долларга кўпайтиришни режалаштирган. Қолаверса, автогигант авария кўрсаткичлари нулга тенг, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган автомашиналар чиқаришга киришмоқчи.

Компания яқин икки йил ичида электрокарлар ва муқобил ҳаракатланиш воситаларидан даромадни кўпайтирмоқчи.

2019 йили Детройт, Огайо штати ва Канаданинг Ошава шаҳридаги заводлар ёпилади. Шунингдек, Америка ташқарисидаги иккита завод ҳам катта эҳтимол ёпилиш арафасида турибди.

Автоконцерн ходимлари сонини 15 фоизга қисқартиришга киришган. Турли даража ва бўғиндаги раҳбарлар ҳам қисқартиришга тушган. АҚШ бозорида унча оммалаша олмаган олтита русумдаги автомобилларни чиқариш тўхтатилиши мумкин. Булар: «Chevrolet Volt», «Chevrolet Impala», «Chevrolet Cruze», «Cadillac CT6», «Cadillac XTS» ҳамда «Buick LaCrosse».

АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, «General Motors» Қўшма Штатлардан четдаги заводларини, масалан, Хитойдагиларини ёпгани маъқул.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг