Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» Фарғонадаги автосалон раҳбарини ишдан олди

«GM Uzbekistan» Фарғонадаги автосалон раҳбарини ишдан олди

Фото: «GM Uzbekistan»

Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан келиб тушган тезкор маълумотлар асосида «GM Uzbekistan» АЖ «Фарғона Автосавдо» МЧЖ дилерлик марказида оператив текширув ўтказди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Текширув вақтида бир қатор камчиликлар аниқланди. Ўтказилган ишлар натижасида «Фарғона Автосавдо» дилерлик маркази раҳбари вазифасидан озод этилди ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш вазифаси янги тайинланган директор вазифасини бажарувчи Акбаров Ботиржон Набижонович зиммасига юклатилди.

Аввалроқ «Фарғона Автосавдо» автосалони ходими 73 нафар фуқаронинг 9 миллиард сўмдан ортиқ пулларини ўзлаштиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«GM Uzbekistan» мижозлардан дилерлик марказларида қонунга хилоф ҳолатларнинг гувоҳи бўлса ёки автомобиль учун қўшимча пул талаб қилинса, дарҳол 71 141 77 77 рақамлари орқали «GM Uzbekistan» алоқа марказига ёки Бош Прокуратуранинг 10-07 ишонч рақамларига мурожаат қилишини сўраган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг