Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«GM Uzbekistan» очиқ савдодаги биринчи кундаёқ 40 та автомобиль сотди

«GM Uzbekistan» очиқ савдодаги биринчи кундаёқ 40 та автомобиль сотди

Фото: «GM Uzbekistan»

2 сентябрь куни «GM Uzbekistan» узоқ кутилган «Очиқ осмон остидаги савдо майдончалари» янги акциясини йўлга қўйган эди.

«GM Uzbekistan» ахборот хизматининг хабарига кўра, Сергели автомобиль бозоридаги автосалоннинг илк иш кунида жами 3 млрд. 850 млн. сўмлик 40 дона автомобилга шартнома тузилди.

Одамларнинг ижобий фикрларини инобатга олиб, компания очиқ осмон остидаги автосалонларни доимий равишда бутун республика бўйлаб ташкил қилиш бўйича қарор қабул қилишди.

Айни жараёнда очиқ осмон остидаги автосалонларда савдога 1475 дона «Спарк», «Кобальт» ва «Ласетти» русумли автомобиллари қўйилган. Харидорларнинг истак ва таклифларини инобатга олиб, автомобиллар сони оширилиши ҳамда бошқа русумдаги ва турли комплектация ва рангдаги автомобиллар қўшилиши кутиляпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг