Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» заводи раҳбарияти деярли тўлиқ янгиланди

«GM Uzbekistan» заводи раҳбарияти деярли тўлиқ янгиланди

Фото: «Sputnik»

«Ўзавтосаноат» АЖ раисининг Асака шаҳридаги «GM Uzbekistan» заводига ташрифи чоғида ишлаб чиқаришдаги бир қатор ходимларнинг ишларида жиддий камчилик ва хатолар борлиги аниқланди, улар кўп вақт ўз мансабларида бўлишган ва фаолиятлари давомида ишлаб чиқаришни олдинга силжишига йўл бермаган ва зиён кўришига сабаб бўлган.

«Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати хабар беришича, ушбу ходимлар ишдан озод этилди, уларнинг ўрнига автосаноатнинг янги концепциясини қўллаб қуввалайдиган, аввалги ходимларнинг хатолари устида тегишли чоралар кўра оладиган ҳамда олдига қўйилган вазифани амалда хаққоний ва сифатли бажара оладиган малакали ва интилувчан мутахассислар ҳозирча вақтинчалик вазифа бажарувчи сифатида тайинланди.

Янги тайинловлар:

1. Азимов Алишер Мираббасович – умумий масалалар бўйича бош директор ўринбосари в.б., 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, иқтисодчи-менеджер, тизимдаги иш тажрибаси 7 йил; 
2. Тўхтабоев Акрамжон Хошимжонович – ишлаб чиқариш бўйича бош директор в.б., 1973 йилда Наманган шаҳрида туғилган, муҳандис-тизимтехниги, тизимдаги иш тажрибаси 23 йил;
3. Акбаров Козимжон Комилжонович – коммунал хизмат кўрсатиш ва капитал қурилиш дирекцияси директори в.б., 1965 йилда Фарғона шаҳрида туғилган, муҳандис-механик, тизимдаги иш тажрибаси 10 йил;
4. Абдураҳмонов Дилшодбек Авазович – муҳандислик маҳсулоти ва етказиб берувчилар сифати дирекцияси директори в.б., 1981 йилда Андижон шаҳрида туғилган, автоматлаштириш ва технологик жараёнларни бошқаруви, тизимдаги иш тажрибаси 13 йил;
5. Турақулов Элёр Бахтиёрович – глобал харидларни бошқариш бўйича директор в.б., 1987 йилда Андижон шаҳрида туғилган, менеджер, тизимдаги иш тажрибаси 8 йил; 
6. Мамадалиев Алишер Мурадилович – муҳандислик маҳсулоти ва етказиб берувчилар сифати дирекцияси директори ўринбосари в.б., 1988 йилда Андижон шаҳрида туғилган, иқтисодчи, тизимдаги иш тажрибаси 8 йил;
7. Мамаджанов Анваржон Мамаджанович – транспорт орқали юк ташиш бўлими бошлиғи в.б., 1972 йилда Андижон вилоятида туғилган, муҳандис иқтисодчи, тизимдаги иш тажрибаси 8 йил;
8. Муродов Акмал Бойқобилович – иш бошқарувчи в.б., 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, менеджер, тизимдаги иш тажрибаси 6 йил;
9. Шоназаров Шавкат Шуҳратович – пресслаш цехи бошлиғи в.б., 1990 йилда Навои шаҳрида туғилган, машиносозлик муҳандиси, тизимдаги иш тажрибаси 4 йил; 
10. Мусаев Абдурахим Патахович – бош директор маслаҳатчиси в.б. – марказий юклаш майдони раҳбари, 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, иқтисодчи, юрист, тизимдаги иш тажрибаси 8 йил.

Компания миллий автосаноатимиз ривожига ва такомиллашувига ҳисса қўшишга интиладиган истеъдодли ёшлар билан ҳамиша мулоқотга тайёрлигини эслатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг