Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Google Chrome»да сайтларга паролсиз рўйхатдан ўтиш имкони яратилди

«Google Chrome»да сайтларга паролсиз рўйхатдан ўтиш имкони яратилди

Фото: «TJournal»

«Google» компанияси «Chrome» браузерининг 67-версиясини ишга туширди. Ушбу версия аксарият сайтларга паролларсиз рўйхатдан ўтиш имкониятини тақдим этади. Компания бу жиҳатдан веб-аутентификациянинг янги стандартини жорий этган «Mozilla»дан кейин иккинчи бўлди, деб хабар беради «TJournal».

Бундан ташқари «Chrome 67» версиясида иловалар ўртасидаги изоляцияни ҳам яхшилашган: энди сайтлар бошқа иловалардан маълумот олиши қийин бўлади. Бу янгилик замонавий процессорлар мойиллиги билан боғлиқ «Spectre» ҳужуми эксплуатациясини бартараф этиш учун киритилди.

Веб-аутентификациянинг янги стандарти 2018 йилнинг март ойида «FIDO» узатмаси ва «W3C» консорциуми билан ишга туширилган эди. У барча онлайн-сервисларга эслаб қолиш мушкул бўлган камёб маълумотлар ёрдамида рўйхатдан ўтиш имкони беради. Бундай маълумотлар сирасига бармоқ изи ва «USB-калитлар» киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг