Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Google» жойлашган шаҳар ҳокимлиги компаниядан ишчи солиғи талаб қилди

«Google» жойлашган шаҳар ҳокимлиги компаниядан ишчи солиғи талаб қилди

Фото: «Анадўлу»

АҚШнинг Маунтин-Вью шаҳри ҳокимлиги шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган корхоналардан ҳар бир ходим учун 9 доллардан 149 долларгача ишчи солиғи ундириш бўйича референдум ўтказмоқчи. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

«Google» компаниясининг бош офиси жойлашган Маунтин-Вью шаҳри ҳокимлиги ҳудудда ишлаб чиқариш корхоналари туғдираётган муаммоларни бартараф этиш мақсадада ишчи солиғи ундирмоқчи.

«San Jose Mercury News» газетаси маълумотларига кўра, Маунтин-Вью шаҳри кенгаши шаҳарда фаолият юритаётган корхоналардан ҳар бир ходим учун 9 доллардан 149 долларгача ишчи солиғи ундириш мақсадида шу йил октябрь ойи охирида референдум ўтказмоқчи.

Бу таклиф референдумда маъқулланса, ҳар йили шаҳарга 6 миллион доллар фойда келиб тушади. Бунинг 3,3 миллиони фақат «Google»нинг ўзидан ундирилади.

Бу даромаднинг асосий қисми шаҳар транспорт қатновини яхшилашга қаратилган лойиҳаларга, 10 фоизи арзон уйлар қуришга сарфланади.

Аввалроқ «Amazon» компанияси марказий офиси жойлашган Сиэтл шаҳри ҳокимлиги шаҳардаги йирик компаниялардан ишчи солиғи ундириш таклифи билан чиқан, бироқ «Amazon»нинг жиддий эътирозлари сабабли таклиф рад этилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг