Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Google сўнгги 15 дақиқадаги қидирув натижаларини дарҳол ўчириб ташлаш функциясини ишга туширди. Фақат...

Google сўнгги 15 дақиқадаги қидирув натижаларини дарҳол ўчириб ташлаш функциясини ишга туширди. Фақат...

Фото: «StopFake»

Google смартфон фойдаланувчилари учун интернетдаги сўнгги 15 дақиқадаги қидирув натижаларини дарҳол ўчириб ташлаш функциясини ишга туширди. Бу ҳақда «Ferra.ru» хабар берди.

Бироқ бу функциядан ҳозирча Google «фирменний» иловаси ўрнатилган iOS қурилмалари, яъни айфони бор кишилар фойдалана олишади. Андроид-смартфонлар эгалари эса 2021 йил охирларига бориб шундай имкониятга эга бўлиши айтилмоқда.

Компьютерларда худди шундай автоўчириш функциясини муайян вақт оралиғида (ҳар 3, 18, 36 ойда) созламалардан бошқариш мумкин. Ёки эски усулда — қўлда ўчириш ҳам мумкин.

Компания қидирувлар тарихини фақат бир мақсадда, яъни фойдаланувчилар тажрибасини янада хослаштириш учун кузатиб боришини маълум қилган. Ўз қидирув натижаларидан хавотирда бўлган фойдаланувчилар учун Google яна бир функция — бу маълумотларга кириш сўралганда парол ўрнатишни ҳам жорий этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг