Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гренландия аҳолиси Трамп туфайли ўз келажагидан хавотирда

Гренландия аҳолиси Трамп туфайли ўз келажагидан хавотирда

Фото: «Newshub»

Гренландия аҳолиси АҚШнинг орол ҳудудида фақат консуллигини очиш билан чекланиб қолмаслигидан хавотирда, деб хабар берди журналистлар Мортен Зондергард Ларсен ва Робби Греймер «The Foreign Policy» нашри учун тайёрланган мақолаларида. Бу ҳақда «REGNUM» хабар берган.

Ҳатто Гренландияда айрим мустақиллик тарафдорлари ҳам Трампнинг Гренландиядаги режаларини ҳисобга олиб АҚШнинг консуллиги очилишига шубҳа билан қарашмоқда.

— Мени кўпроқ Трампнинг ўзи хавотирга солмоқда, — дейди Гренландиянинг Сисимиут шаҳрида истиқомат қилувчи Нуно Моцфельдт-Сковгаард. Унинг фикрича, Трампнинг ерни сотиб олишга бўлган уринишидан сўнг шунчаки консуллик очилиши билан чекланиб қолмайди, — дейилади мақолада.

Журналистларнинг сўзларига кўра, Гренландия ва Дания расмий шахслари аҳолининг хавотирига ўрин йўқ дейишига қарамай, Гренландияда барибир орол аҳолиси, охир-оқибат, АҚШ билан Даниядан бирини танлашига тўғри келишидан хавотирда.

Эслатиб ўтамиз, олдинги сафар фашистлар Германиясининг истилоси ва Дания оккупациясига жавобан Қўшма Штатлар Гренландияда ўз консуллигини очишганди. Гренландияда Америка консуллиги 1940 йилдан 1953 йилгача фаолият кўрсатган.

Гренландия ўз ҳукуматига эга бўлиб, у ички сиёсатни, жумладан, соғлиқни сақлаш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасини назорат қилади. Копенгаген эса ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалаларини ҳал қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган. Бироқ Дания ҳам Гренландияда АҚШ консуллигининг очилиши бу тартибларни ўзгартириб юборишидан хавотирда.

Аввалроқ Оқ уйдаги манбага кўра, Трамп бир неча марта маслаҳатчиларидан Қўшма Штатларнинг Гренландияни сотиб олиш бўйича фикрларини сўраган ва у орол захиралари ҳамда унинг геосиёсий аҳамияти тўғрисидаги музокараларни катта қизиқиш билан тинглаганини маълум қилгандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг