Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли вазир ўринбосарлигидан кетиб, ҳоким ўринбосари этиб тайинланди

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли вазир ўринбосарлигидан кетиб, ҳоким ўринбосари этиб тайинланди

Фото: «Mir24.tv»

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қарори билан унинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов мамлакат Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Ахал вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Туркманистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Сердар Бердимуҳамедов ТИВ ўринбосари лавозимига 2018 йилнинг 30 мартида тайинланган эди. Шу йилнинг 25 мартида ўтказилган сайловларда у мамлакат Мажлиси (парламенти) депутати этиб сайланганди.

У мамлакат раҳбарининг ягона ўғли ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг