Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Гуруч ўйини»: Хитой АҚШга ён бердими?

«Гуруч ўйини»: Хитой АҚШга ён бердими?

Фото: «Reuters»

Хитой ўз тарихида илк маротаба АҚШдан гуруч импорт қилинишига рухсат берди. Гуруч Вашингтон билан боши берк кўчага кириб қолган олди-бердилар муаммосини ечишда «калит» вазифасини ўташига хитойликлар умид қилишмоқда, дейилади «Reuters» хабарида.

Доим ёпиқ бўлган Хитой гуруч бозори 2001 йили у Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлганидан сўнг импорт учун очилди, бироқ икки ўртада фитосанитария шартномаси йўқлиги боис АҚШ ўз гуручини бу мамлакатга сота олмаётганди. Энг қизиғи, бир грамм ҳам гуручи киритилмаётган АҚШ маҳсулотига Хитой 25 фоизлик бож жорий этганди.

Хитой «осонликча жон берадиганлар» сирасидан эмас, таъкидланадики, Америка гуручи на нарх, на сифат бобида Жанубий Осиёдан келтирилаётган гуручларга рақобатчи бўла олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг