Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гвардиола Моуриньюдан ўтиб кетди — чинакам кураш энди бошланди

Гвардиола Моуриньюдан ўтиб кетди — чинакам кураш энди бошланди

Фото: «Getty Images»

Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг Европа чемпионлар лигасида эришган ғалабалари сони 82 тага етди.

Кеча оқшом 1/8 финалнинг жавоб учрашувида «Манчестер Сити» Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»сини 2:0 (биринчи ўйин ҳам 2:0) мағлуб этди.

Шу тариқа 50 ёшли Гвардиола ЕЧЛдаги ғалабалари сони бўйича кўпинча ўзи билан солиштириладиган Жозе Моуринью («Тоттенҳэм» бош мураббийи)дан ўтиб кетди.

Аммо Хосеп ҳозирча тўртинчи ўринда — Арсен Венгер (86) ва Карло Анчелотти (89)га етишига оз қолди, сэр Алекс Фергюсон (102)ни «тахтдан тушириш» учун эса ҳали анча тер тўкишига тўғри келади. Буёқда Моуринью ҳам индамай ўтирадиганлар хилидан эмас: Пеп-Моур пойгаси давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг