Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳамма гап бюджетдами? Унда 101 минг сўмдан нега йиғилмоқда?

Ҳамма гап бюджетдами? Унда 101 минг сўмдан нега йиғилмоқда?

Фото: «Xs.uz»

Тест имтиҳонлари олдидан абитуриентларни доимий қийнаб келадиган, аммо кўпчилик писанд қилмаётган бир мавзуга тўхталмоқчиман. Умид қиламанки, мутасаддилар ушбу масалани ўрганиб, камчиликни тузатишади.

Тест жараёнларида қоралама учун қоғоз берилиши Низомда назарда тутилмаган, шундай бўлса-да, кузатганмиз, абитуриентлар ҳар йили саволлар китобчаси (унинг охирги вароғи бўш бўлади)дан қоралама сифатида фойдаланишади.

Назарий саволлардан иборат тестни ечишда алоҳида қоралама вароқ шарт эмасдур, аммо аниқ фанлар йўналишидан тест топширувчилар учун 1 вароқ қоғоз камлик қилади. Кимё, физика, математика каби фанлардаги масалаларни, атиги бир вароқ қораламага сиғдириб ечишнинг ўзи бир санъат, аслида. Ўйлаб кўринг, тест блокида математика ҳамда кимё фанлари бўлган абитуриент қандай қилиб чекланган миқдоридаги қоралама билан масала ечишни уддалаши мумкин?

Наҳотки, тест ўтказиладиган майдонларда қоралама учун фойдаланса бўладиган 2-3 ўрамдаги қоғозни қўйиб қўйиш қийин бўлса?!

Абитуриент шпаргалка ёки «калькулятор» ишлатмаяптику, қораламага мисол ечса, ўз билими билан ечади!

Адолатли тест тизими ташкиллаштиришни мақсад қилган эканмиз, қоралама учун қоғоз муаммосини ҳам ҳал қилишимиз керак. Давлат тест маркази ва бошқа масъул ташкилотлар эътиборини шу, ким учундир арзимасдек туйилган, аммо абитуриентлар учун доимий муаммо ҳисобланган камчиликка қаратишларини сўраган бўлардик.

Ҳамма гап бюджетдами?

Унда 101 минг сўмдан нега йиғилмоқда?

Жасур Давлатов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг