Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳарбий кинологни ўз овчаркалари ғажиб ташлади – Австрия

Ҳарбий кинологни ўз овчаркалари ғажиб ташлади – Австрия

Фото: «Daily Mail»

Австрияда хизмат итлари уларни боққан кинологни ғажиб ташлашди, деб хабар берди «Daily Mail».

31 ёшли сержант 2017 йилдан бери итлар билан ишлаган, у пойтахт яқинидаги қисмда ҳайвонлар парваришига масъул бўлган. Хизмат жойига келганида иккита Бельгия овчаркаси қафасдан қичиб, ҳудудда айланиб юрганини кўриб қолди. Тўсатдан ҳайвонлар унга ташланиб, ғажиб ташлашади.

Австрия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, итлардан бири хизмат учун тўлиқ тайёргарликдан ўтган, иккинчиси энди ўргатила бошланиши керак эди.

Австрия президенти Александр ван дер Беллен ҳалок бўлган ҳарбийнинг оиласига ҳамдардлик билдирди.

Австрия армиясида 170 та хизмат ити бор.

Бельгия овчарка зоти ўзи яқинда машҳур бўлиб кетганди. Бу зот вакилларидан бири — малинуа — Ишид етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийни йўқ қилиш операциясида қатнашди. Шундан сўнг малинуанинг баҳоси бирдан кўтарилиб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг