Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳайвонлар ҳам кулади: олимлар «ҳазилкаш» жониворлар қанчалигини ҳисоблаб чиқишди

Ҳайвонлар ҳам кулади: олимлар «ҳазилкаш» жониворлар қанчалигини ҳисоблаб чиқишди

Фото: «Getty Images»

Кўплаб жониворлар кулишни билади ва уларнинг турлари биз инсонлар ўйлаганимиздан анча кўпроқ: камида 65 хил ҳайвон ва қушлар. Бу ҳақда «Naked Science» ёзмоқда.

Шу пайтгача приматлар (маймунлар), каламушлар ва айрим тур жониворларда кулги ижтимоий мулоқот воситаларидан бири деб ҳисобланарди. Маррани янада узоқ қолган калифорниялик олимлар энди бошқа хил жонлиларда «ҳазилга мойиллик» қанчалик ривожланганини ўрганиб кўришди.

Одамларга хос кулги қувончи ифодаси бўлиб, бошқа одамларни ҳам бу қувончга шерик бўлишга ундайди. Олимлар айрим хил жониворларга ҳам вокализациянинг бу усули бегона эмас, деган тахминни илгари суришмоқда. Уларнинг назарида, нафақат маймунлар, балки итлар, хонакилаштирилган қорамоллар, тулкилар, тюленлар, мангустлар, қушларнинг уч тури, хусусан, тўтилар ва австралия зағизғонлари кулишни билади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг