Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири: «Етмишинчи йилларда Афғонистон жуда чиройли ва обод эди»

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири: «Етмишинчи йилларда Афғонистон жуда чиройли ва обод эди»

Фото: «UzDaily.uz»

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Мубашар Жавед Акбар ЎзА мухбирига берган интервьюсида пойтахтимизда давом этаётган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этаётгани у учун шараф эканлиги ва бу анжуман уларга катта умид бераётганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Марказий Осиёда тинчлик барқарор бўлишини таъминлаш ва бунинг учун Афғонистонга кўмак бериш кераклигини қайд этмоқда. Бундай ҳаракатлар Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ҳам амалга оширилганини эслаб ўтишни истардим.

Дарҳақиқат, дунё тинч бўлса, инсонлар аҳил-иноқ яшасагина давлатлар гуллаб-яшнайди. Иқтисодий юксалади. Бироқ, неча йиллардан буён Афғонистонда бунга эришиб бўлмаяпти. У ерда минглаб опа-сингилларимиз зўровонлик ва урушлар қурбони бўлмоқда. Халқнинг жабр кўраётганига гувоҳ бўлаётирмиз. Айни пайтда, Афғонистоннинг шимолий ҳудудларида ҳолат жуда оғир.

Етмишинчи йилларда Афғонистонга борганимизда уни жуда чиройли ва ободлигини кўрганман. Бир вақтлар бизнинг футбол жамоаларимиз ўзаро ўртоқлик учрашувлари ўтказиб туришарди. Эндиликда биз у кунларни хотира сифатида эслашга мажбур бўлаяпмиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг