Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда автобус жарликка қулади

Ҳиндистонда автобус жарликка қулади

Фото: «Sabah.com.tr»

Ҳиндистонда автобус жарликка қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

8 киши ҳалок бўлган, 25 киши яраланган бу воқеа мамлакат шимолидаги Шимла шаҳридан ўтувчи Теог–Ҳаткоти автомагистралида содир бўлган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, тан жароҳати олган 25 нафардан зиёд киши шифохонага ётқизилган. Улардан айримларининг аҳволи оғир экани, шу сабабли ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкинлиги айтилмоқда.

Воқеага нима сабаб бўлгани маълум эмас. Ҳайдовчи сўроқ қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг