Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонга 2950 қути сигаретни яширинча олиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

Ҳиндистонга 2950 қути сигаретни яширинча олиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Республикамизнинг барча халқаро аэропортларида бўлгани каби Тошкент халқаро аэропортида ҳам божхона ўтказиш пунктларидаги «яшил» ва «қизил» йўлак тизими йўловчилар учун қулайлик бўлиб хизмат қилмоқда, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

«Тошкент-Амритсар» рейси билан Ҳиндистонга парвозга шайланган бир қатор йўловчилар эса «яшил» йўлак берган имкониятни суистеъмол қилишга уринишди. Хусусан, фуқаролар Х.Ш. 1050 қути, Б.С. 700 қути, Р.И. ва Ш. Э.лар 600 қутидан тамаки маҳсулотларини ўзларининг қўл юклари ва багажлари орасига яширганча олиб чиқиб кетишаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ноқонуний олиб чиқишга уринилган мазкур тамаки маҳсулотлари хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари билан маркаланмаган экан.

Эндиликда ҳуқуқбузарлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилиб, ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган 2950 қути сигаретлар эса белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг