Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонлик ишбилармонлар Ўзбекистонга келди

Ҳиндистонлик ишбилармонлар Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон – Ҳиндистон бизнес-форуми ўтказилди.

Фото: «Сhamber.uz»

Кеча, 22 февраль куни Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан Ҳиндистон ишбилармон доиралари вакиллари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар иштирокида Ўзбекистон – Ҳиндистон бизнес-форуми ўтказилди.

Учрашувда икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

2017 йил якунлари бўйича икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 323,6 млн долларга тенг бўлди, жумладан, экспорт 32,5 млн, импорт эса 291,1 млн. доллар.

Экспортнинг асосий қисмини қишлоқ хўжалиги, транспорт ва туристик хизматлар, ўсимлик шарбатлари ва экстракти, тери хомашёси ташкил этади. Ҳиндистондан фармацевтика маҳсулотлари, механика ва электр ускуналари, автомобил эҳтиёт қисмлари, транспорт ва туристик хизматлар, кимё маҳсулотлари ва бошқалар импорт қилинган.

Ўзбекистонда Ҳиндистон сармояси иштирокида 101 та корхона фаолият юритмоқда, улардан 15 таси 100 фоиз ҳинд капиталига эга.

Ўзбекистон ташқи савдо вазирлигида Ҳиндистоннинг 16 компанияси ваколатхонаси аккредитациядан ўтган.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон делегациясининг Ҳиндистонга қилган сафари давомида ташкил қилинган бизнес форум доирасида 70 млн. долларга тенг 20 та инвестицион лойиҳа ҳамда жами 80 млн долларлик 22 та шартнома имзоланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг