Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ҳожатбарор» жиноят устида қўлга тушди

«Ҳожатбарор» жиноят устида қўлга тушди

Фото: «Xabar.uz»

Воқелик Андижон вилоятида содир бўлди. Икки гектар ерни 16500 АҚШ долларига «баҳолаган» М. А. келишилган пулнинг олти мингини олаётганда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қўлга туширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, «ҳожатбарор» туман ҳудудидан мебель ишлаб чиқариш ва иссиқхона қуриш учун ер майдонига эҳтиёж сезган маҳаллий тадбиркорга шу тариқа «ёрдам» қилмоқчи бўлган экан.

Бироқ хабарда воқелик вилоятнинг қайси туманида содир бўлгани очиқланмаган. Очиқлангани шуки, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг