Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳоким: «Бир сўз билан айтганда, шармандагарчилик бу»

Ҳоким: «Бир сўз билан айтганда, шармандагарчилик бу»

Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов.

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўтган ҳафтада Янгийўл шаҳри ва Зангиота туманида депутат билан учрашув маҳаллий ҳокимиятнинг айби билан кўнгилдагидек ўтказилмагани ҳақида маълум қилганди.

Олий Мажлис депутати бу ҳақда ёзганидан сўнг, воқеа мамлакат бўйлаб кенг муҳокама қилинди.

«Oltin voha» телеграм каналининг хабар беришича, бугун Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов ушбу ҳолатга эътибор қаратган. «Бир сўз билан айтганда, шармандагарчилик бу», деган вилоят ҳокими.

Маълум бўлишича, Олий Мажлис депутатига, халқ вакилига ҳурматсизлик қилингани, ташкилий йўналишда хато-камчиликка йўл қўйгани учун бир қатор раҳбарларга интизомий жазо берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг