Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким ўқувчига «5» баҳо қўйди

Ҳоким ўқувчига «5» баҳо қўйди

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Янги ўқув йили бошланиши билан мактабларда ҳокимлар дарс ўта бошлагани ҳақида хабар берилганди. Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳам бу ташаббусга қўшилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Гулистон шаҳрида  Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби илк ўқувчиларини қабул қилди. Ижод мактабининг очилиш маросимида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди.

Сўнгра  вилоят ҳокими Сардоба туманидаги 18-мактабда бўлиб ўтган «Биринчи қўнғироқ» байрам дастурларида қатнашди ва юқори синф ўқувчиларига «Мустақиллик дарси»ни ўтди.  

Вилоят ҳокими ўқувчиларнинг физика, математика, она тили фанлари бўйича билимларини амалий машғулотлар асосида синовдан ҳам ўтказди. Ҳоким она тили бўйича берган машқларини тўғри бажарган ва саволларига тўлиқ жавоб берган ўқувчи Мадина Ўрозбоеванинг кундалигига «5» баҳо қўйиб берди.

Синф раҳбари Дилфуза Бердибековага дарсларда фойдаланиши учун планшет, ўқувчиларга эса китоблар совға қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг