Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

 Ҳокимнинг эркатой ўғлида яна бир «қаҳрамонлик» чиқди (видео)

 Ҳокимнинг эркатой ўғлида яна бир «қаҳрамонлик» чиқди (видео)

Видеолавҳадан скриншот

Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг ўғли Дилшод Исмоилов яна жамоатчиликнинг диққат марказига чиқди. Унинг Тошкентда «Трекер» машинасини соатига 150 километр тезликда ҳайдагани, бунинг ортидан жаримага тортилган-ю ўғлининг қилиқларига отасининг минг хижолатда изоҳ берганига оид шов-шувлар ҳали босилмай, йигитнинг яна бир «қаҳрамонлиги» маълум бўлди.

Блогер Никита Макаренкога таяниб, «Дарё»нинг ёзишича, Дилшод Исмоилов безорилик билан боғлиқ жиноий ишга ҳам аралашган. Яъниким, у жорий йилнинг 8 июнь куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жиноий шериклари 20 ёшли Мирбосит М., 19 ёшли Элмурод Д., 20 ёшли Ҳумоюн А.лар билан безорилик қилиб, 56 ёшли Шавкат М. ва унинг 30 ёшли ўғли Лазиз М.га тан жароҳатлари етказган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилгани айтилади.

Демак, орадан салкам тўрт ой вақт ўтди. Ўтган давр мобайнида жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, «иш» судга чиққан бўлиши эҳтимоли юқори.

Хўш, суд ҳокимнинг эркатой ўғли ва унинг жиноий шерикларига қандай жазо берган? 

Мазкур савол кейинги мақолага мавзу бўлади, насиб...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг