Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳокимнинг «қопдаги пуллари» ҳам «Андижон»га ёрдам бермади

Ҳокимнинг «қопдаги пуллари» ҳам «Андижон»га ёрдам бермади

Фото: penalti.uz

«Андижон» футбол клуби ўз фаолиятини тўхтатмоқда. Буни  жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков тасдиқлади. Унга кўра, жамоа кейинги турда «Пахтакор»га қарши ўйинда  майдонга тушмайди. Муаммо — молиявий инқирозда. Жамоа аъзолари уч ойдан бери маош олишгани йўқ. Клубнинг ўтган йилдан қолган қарзлари ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 13 март куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов  «Андижон» футбол клуби аъзолари  ва  мухлислари билан учрашиб, жамоани қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга солаётгани, шунга қарамай натижалардан қониқиш ҳосил қилмаётганини таъкидлаганди.

Шунингдек, ўша учрашувда ҳоким «қопда пул билан» келгани, ижобий натижа учун маблағ аямаслигини айтиб, ўтган йилги қарздорлик батамом қопланишини тантана билан айтган эди. Бироқ  ваъдалар амалда ўз аксини топмаган кўринади...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг