Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳозир Президентга жудаям қийин» — «Xabar.uz»да йилнинг энг шов-шувли телелойиҳаси

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали колумнисти, мустақил терролог-аналитик Саид-Абдулазиз Юсупов янги телелойиҳага қўл урди. Ўзбекистонда муқобили бўлмаган ушбу телелойиҳа орқали муаллиф мамлакатимиз ичкариси ва ташқарисидаги вазият, жамиятимиз, одамларимиз дунёқарашидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақидаги мулоҳазаларини ўқувчиларимиз билан бўлишиб боришни мақсад қилган.

Саид-Абдулазиз Юсупов ўқувчиларимизга «Қачонгача Президент айтмагунча пусиб ўтирамиз? Давлат раҳбарига елкадош бўлиш учун нима қилмоқ керак?!», «Қардошлик қайғуси», «Телевизор кўраётганларни китоб ўқийдиганлар бошқаради(ми?)!», «Мақсад — «G10». Болтани ташланг!», «Бутларни синдиринг!» каби мақолари билан яхши таниш. Бундан ташқари, муаллифнинг «Kun.uz» интернет нашрида эълон қилинган «Ёлғонлардан воз кечиб, бир ғоя остида руҳан бирлашиш вақти бўлмадимикан?» номли мақоласи ҳам кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлган.

Телелойиҳанинг илк сонида муаллиф Ўзбекистондаги ўзгаришлар, бугунги геосиёсий ва ижтимоий вазият, бу жараёнда мамлакат раҳбарига қанчалик қийин экани ҳақида сўз юритади.

«Оқ ва қора» деб номланган ушбу кўрсатув мунтазам тайёрлаб борилиши кутилаётир. Ушбу эсклюзив кўрсатувнинг янги сонларини фақатгина «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталида томоша қилишингиз мумкин. Бизни кузатиб боринг!

Изоҳлар 9

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг