Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«HUMAN»нинг иши судга оширилди

«HUMAN»нинг иши судга оширилди

Фото: Олий суд матбуот хизмати

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида «HUMAN» хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ раҳбари Шохнур Файзуллаевга (1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланмаган) нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди. Унга кўра, судланувчи Ш.Файзуллаев фирибгарлик, сохта тадбиркорлик, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Ш.Файзуллаев ва бошқалар агентликнинг жойларда ваколатхоналарини ташкил этиб, 2019 йил 13 сентябрга қадар фуқароларни Германия, Чехия, Япония, Корея Республикаси, Болгария ва Литва давлатларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, уларнинг ҳар биридан (таклиф этилган ишдан келиб чиққан ҳолда) 6 300 000 сўмдан 35 000 000 сўмгача пул олган. Пуллар агентликнинг банк ҳисоб-рақамига тўлаш йўли билан қўлга киритгач, бироқ фуқароларни ҳеч қаерга юбормасдан, жуда кўп миқдордаги пулларга фирибгарлик йўли билан эга чиққани айтилмоқда. Жиноят натижасида 1 198 нафар фуқаронинг манфаатларига зарар етказилган.

Жиноят иши доирасида 5 та кўчмас мулк ва 5 та автотранспорт воситаси хатланган.

Жабрланувчилар кўплиги ва турли ҳудудлардан бўлгани боис, уларни суд мажлисларида иштирок этишини яшаш жойларидаги судлар биноларида ўрнатилган видеоконференцалоқа тизими орқали таъминлаш режалаштирилган.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайрулла Раҳмонов раислигида кўриб чиқилаётир.

Суд жараёни давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг