Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

HUMOда ҳам «SMS-хабар» нархи ошади

HUMOда ҳам «SMS-хабар» нархи ошади

15 июлдан эътиборан банк карталари орқали операцияларни амалга оширишга оид SMS-хабарлари нархлари оширилади. HUMO карталари эгаларига унинг муқобили – @HUMOcardbot орқали ахборот олиш таклиф этилади.

15 июлдан 11313 қисқа номеридан кирувчи хабарлар учун ҳақ миқдори 42,1 дан 84,2 сўмгача оширилади. Бу компаниянинг – HUMO, «INFO ZONE» МЧЖ тўлов тизимида SMS-хабарларни етказиб берувчининг харажатлари ошиши, яъни айнан мобил оператор томонидан SMS нархларининг оширилиши билан боғлиқ.

HUMO карталари эгаларига банк карталари орқали операциялар тўғрисида ахборот олишнинг муқобил усули –  @HUMOcardbot миллий тўлов тизимининг расмий боти ёрдамида ахборот олиш таклиф этилади.

Синов даври доирасида хизматнинг бепул кўрсатилиши давом этади. Кейинчалик фойдаланувчига танлаш имконияти тақдим этилади: у бу хизматдан ҳақ тўлаб фойдаланиши ёки хизматни узиб қўйиши мумкин. Хизматнинг нархлари кейинроқ белгиланади.

Хизматдан фойдаланиш учун банкда SMS-хабарни фаоллаштириш зарур. Банк ходимлари истеъмолчига хизматни фаоллаштиришда амалий ёрдам берадилар. Кейин телеграмм-ботни ишга тушириш ва ўз номерингизни рўйхатдан ўтказишнинг ўзи етарли бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг