Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ички бозорда автомобиль нархи яна ошадими? «Ўзавтосаноат» аниқлик киритди

Ички бозорда автомобиль нархи яна ошадими? «Ўзавтосаноат» аниқлик киритди

Фото:«Publika.uz»

Ўзбекистон ички бозорида «GM Uzbekistan» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомашиналарнинг нархларини кўтариш режалаштирилмаяпти. Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда. 

«Ўзавтосаноат» компания раҳбари Умиджон Салимовнинг сўзларига кўра, «GM Uzbekistan» томонидан ишлаб чиқарилган автомашиналар нархи 8 ой давомида ўзгармаган.

«Биз ички бозорда нархларни кўтариш тарафдори эмасмиз. Автомашина – бу нозик маҳсулот. Унинг нархи кўтарилиши бутун иқтисодиётга кескин таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳозирча нарх кўтарилишини режалаштирмаяпмиз», - деб изоҳ берди Салимов.

«Ўзавтосаноат» раҳбари сўзларига кўра, ҳозирги вақтда компания хорижий бозорлар нархларини ўрганмоқда ва бу иш бир ойга яқин вақтни олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «GM Uzbekistan» энг асосий экспорт бозорлари бу — Россия ва Қозоғистон ҳисобланади, ушбу давлатларга автомашиналар Ravon бренди остида экспорт қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг