Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ фарғоналик 5 ёшли қизчанинг ўлими ҳақидаги хабарларга раддия берди

ИИВ фарғоналик 5 ёшли қизчанинг ўлими ҳақидаги хабарларга раддия берди

Фото: «Uznews.uz»

Жорий йилнинг 9 февраль куни Интернет тармоғида фарғоналик беш ёшли қизчанинг ўлими тўғрисида «Осторожно! Узбекистане появилась новая банда, ворующая детей на органы» мазмундаги тарқалган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасининг хабарига кўра, мазкур хабар асоссиз бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёш болаларни ўғрилаётган жиноий гуруҳлар йўқлиги, фарғоналик қизчанинг эса барча ички аъзолари мавжуд, олиб қўйиш ёки трансплантация ҳолатлари аниқланмаган.

Ҳозир қизчанинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг