Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ яна уч нафар камерунликни қўлга олди

ИИВ яна уч нафар камерунликни қўлга олди

Фото: ИИВ

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, айни вақтда жиноят содир этишда гумон қилинаётган яна 3 камерунлик қўлга олинган.  

«Агар сиз суратларда кўрсатилган шахсларнинг жиноий ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимига ёки «102» рақами ҳамда ИИВ тергов департаментининг (71) 231-30-97, (71) 231-36-22, (71) 233-65-34 ёки ИИВ жиноят қидирув бош бошқармасининг (71) 231-34-33 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги тергов департаменти Камерун фуқаролари бўлган ва Ўзбекистонда фирибгарликлар амалга оширганликда айбланаётган 4 кишининг суратини эълон қилганди. Ушбу кимсаларнинг жиноятларидан жабр кўрганлардан ички ишлар вазирлигининг тегишли телефон рақамлари орқали боғланиш сўралганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг