Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВнинг кўнгилли ходимлари қон топширишди

ИИВнинг кўнгилли ходимлари қон топширишди

Фото: «Xabar.uz»

Кеча, 30 март куни Ички ишлар вазирлигида Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган семинар машғулот якунида семинар иштирокчилари ва бир гуруҳ ходимлардан иборат жами 50 нафарга яқин фаол ёш ходимлар Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти Республика Қон марказига бориб, оғир турдаги беморлар ва болалар учун ихтиёрий равишда қон топширдилар.

Айтиш мумкинки, бу тадбир ИИВ Ёшлар иттифоқи Етакчилар кенгашининг ташаббуси ва ёш ходимларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида илк маротаба ташкил этилиб, бу каби хайрли тадбирларни келгусида ички ишлар органларининг барча тизимларида ўтказиш режалаштирилган.

Бу ҳақда сайтимизга Ички ишлар вазирлиги Ёшлар иттифоқининг Етакчилар кенгаши хабар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг