Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Индонезия 2019 йилда Австралиядан 1,5 миллион нафар сайёҳни жалб этмоқчи. Қандай қилиб?

Индонезия 2019 йилда Австралиядан 1,5 миллион нафар сайёҳни жалб этмоқчи. Қандай қилиб?

Фото: «The Jakarta Post»

Индонезия туризм вазирлиги 2019 йилда Австралиядан 1,5 миллион нафар сайёҳни жалб қилмоқчи. Бу ҳақда «Antaranews» хабар берди.

«2018 йили биз жуда кўп табиий офатларни бошдан ўтказдик, оқибатда Австралиядан 1 286 108 нафар сайёҳни жалб эта олдик, холос. Бу йилги мўлжалимиз — 1,5 миллион киши», — деди туризм вазирлиги вакили Эди Вардойо.

Унинг айтишича, айни пайтда нақ 20 та сайёҳлик компанияси Австралия аҳолиси ўртасида Индонезияга боришнинг афзалликларини тарғиб қилиб юрибди.

Индонезия туризм вазири Ориф Яҳё мамлакатга 2019 йили 20 миллион нафар хорижлик сайёҳ келиши кутилаётганини билдирганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг