Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Индонезиядаги сув тошқини қурбонлари сони 63 нафарга етди

Индонезиядаги сув тошқини қурбонлари сони 63 нафарга етди

Фото: «360tv.ru»

Индонезияда рўй берган табиий офат натижасида қурбонлар сони ошиб бормоқда.

Сув тошқини натижасида қурбонлар сони 42 дан 63 нафарга етган. Шу билан бирга маҳаллий аҳоли орасидан ўнлаб киши бедарак йўқолгани айтилмоқда. Қутқарувчилар сув босган худудларга етиб боришга уриняпти, аммо уларга йиқилган дарахт ва бошқа нарсалар ҳалал беряпти.

Сув тошқини Индонезия шарқидаги Папуа провинциясида кучли кузатилган. Жаяпура худуди эса катта зарар кўрган.

Худудда кучли ёмғир 16 март санасида бошланган эди. Ёмғир кейинчалик сув тошқинини келтириб чиқарди. Ҳозирда 120 фуқаро уйсиз қолгани айтиляпти. Уларни ҳукумат биносига эвакуация қилишган. Сув қайтишни бошлади, аммо ҳозирча қутқарувчилар тўлиқ куч билан ишлаши учун етарли даражада эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг