Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Инҳа университетига қабулнинг янги шартлари эълон қилинди

Инҳа университетига қабулнинг янги шартлари эълон қилинди

Фото: «Mitc.uz»

16 март куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида иккита тадбир – бўлғуси абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун очиқ эшиклар куни ҳамда «2019-2020 ўқув йилига қабулнинг янги шартлари» мавзуида матбуот-брифинги бўлиб ўтди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Матбуот-брифинги доирасида Инҳа университети раҳбарияти амалга оширилган ишлар, жорий ҳолат ва 2019-2020 йилга мўлжалланган сезиларли ўзгаришлар: ҳужжатларни қабул қилиш, шартнома ва грант асосидаги кириш имтиҳонларининг янги шартлари, чет эллик талабалар учун имтиёзлар, янги грантлар ва йўналишларни ҳисобга олган ҳолда, келгусидаги режалар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Ректор вазифасини бажарувчи М. Жалолов, ўқув ишлари бўйича1-проректор доктор Чо Ву Суг ва Бош менежер Ҳ. Умарова Тошкент шаҳридаги Инҳа университети кириш имтиҳонлари жараёнларидаги ўзгариш ҳақида батафсил сўз юритдилар.

Бу Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида кириш имтиҳонлари 3 маротаба ўтказилади. Бу университет талабаси бўлиш эҳтимолини сезиларли даражада орттиради. Чунки, ҳар бир абитуриент учта имкониятга эга бўлади.

Шартнома асосидаги 1-кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтган ва шартнома умумий суммасининг муайян фоизини тўлаган абитуриентлар ўзларининг бор билимларини грант асосидаги 2-имтиҳон кунига сафарбар этиш имкониятини қўлга киритадилар.

Муфйян сабабларга кўра, рўйхатдан ўтиш ва имтиҳон топшириш вақтида IELTS ёки TOEFL сертификатлари бўлмаган абитуриентлар университет сайти (https://inha.uz)да кўрсатиб ўтилган санага қадар топшириш шарти билан имтиҳонларга киритиладилар.

Шунингдек, чет эллик талабаларга тақдим этилаётган имтиёзларга ҳам катта эътибор қаратилди. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, бошқа мамлакатлардан келган талабалар учун кириш имтиҳони фақат суҳбатдан иборат бўлади, шартнома суммаси эса сезиларли даражада пасайтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг