Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Instagram» дунё бўйлаб ишламай қолди

«Instagram» дунё бўйлаб ишламай қолди

Фото: «Smallbiztrends.com»

«Instagram» ижтимоий тармоғи кўп мамлакатлардаги фойдаланувчиларда, жумладан, Ўзбекистон ҳудудида ҳам очилмай қолди. «DownDetector» маълумотларига қараганда, сервисдаги муаммолар  маҳаллий вақт билан тахминан соат 23:30 дан бошлаб кузатила бошланган.

Ижтимоий тармоқнинг мобил иловаси лентаси янгиланмаяпти, веб-версияси эса мутлақо очилмаяпти. Аксарият фойдаланувчилар Европа ва АҚШ ҳудудида ушбу сервис ишламаётганидан шикоят қилишяпти. Фойдаланувчилар инстаграм-аккаунтидаги сўнгги постга жавобан твиттер-аккаунт орқали ишлашда узилишни кўрсатишмоқда.

Ижтимоий тармоқ раҳбарияти носозлик сабабини ҳозирча изоҳлагани йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг