Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Instagram» ўзининг тўлов тизимини ишга туширди

«Instagram» ўзининг тўлов тизимини ишга туширди

Фото: «Nv.ua»

«Instagram» компанияси айрим фойдаланувчилар учун ўзининг электрон тўлов функциясини яратди. Янги функция кредит картасини профилнинг бир қисми сифатида рўйхатдан ўтказиш, PIN-кодни созлаш, шундан сўнг харидларни инстаграмдан чиқмасдан туриб амалга ошириш имкониятини тақдим этади, деб хабар берди «NV.ua».

Янги функцияни биринчи бўлиб «TechCrunch» ўқувчиларидан бири Геннадий Окрин пайқаб қолган. «Instagram» матбуот котиби чипталарни брон қилиш, шунингдек, ресторан ва салонларда тўловларни амалга оширишга ёрдам берадиган тўлов воситаси пайдо бўлганини тасдиқлади, бироқ ҳозирча чекланган миқдордаги ҳамкор сервислар учун.

Хусусан, функциядан ҳозирда «Resy» ресторанларидан жой банд қилиш мумкин. «Instagram Payments»нинг хизмат кўрсатиш тартиблари худди «Facebook»нинг тўлов тизимига ўхшаб кетиши таъкидланди.

Журналистларнинг таъкидлашича, мазкур янгилик реклама берувчилар учун жиддий рағбатга айланиши мумкин. Бундан ташқари «Instagram Payments» фойдаланувчиларни ўз-ўзидан пайдо бўладиган кўпроқ харидларни амалга оширишга мажбурлайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг