Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Интернет тезлиги ошмоқда, аммо рейтингда тобора пастлаяпмиз

Интернет тезлиги ошмоқда, аммо рейтингда тобора пастлаяпмиз

Фото: «mediasat.info»

«Cable.co.uk» консалтинг агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда интернет тезлиги 2017 йилдаги 0.76 Мбит/с.дан 1.02 Мбит/с.га ошган. Аммо шунга қарамай, Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича давлатлар рейтингида олти поғонага тушиб, 200та давлат орасидан 184-ўринни эгалламоқда.

Скриншот: «Cable.co.uk»

Агентлик тезликни аниқлашда 200та давлатдаги 163 миллион уланишларни тадқиқ этади ва 5 Gb.ли HD-видеонинг ўртача юкланиш тезлигини кўрсатади. Тадқиқотга кўра, Ўзбекистонда HD-видеонинг юкланиши 11 соат 6 дақиқа вақтни олади.

Рейтингда биринчи ўринни эгаллаган Сингапурда интернет тезлиги 69.39 Мбит/с.ни ташкил этиб, фойдаланувчилар бундай файлни 11 дақиқа 18 сонияда юклаб оладилар.

Ўрта Осиёдаги қўшни мамлакатларимиздан Қозоғистон 95-ўрин (4,45), Қирғизистон 163-ўрин (1,52), Тожикистон 188-ўрин (0,94), Туркманистон 198-ўринларни (0,56) эгаллашган.

Рейтингдан энг охирги - 200-ўринни Яман давлати эгалламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг