Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иордания қироли ва Марокаш қироли Қуддус ва Жўлон тепаликлари бўйича баёнот берди

Иордания қироли ва Марокаш қироли Қуддус ва Жўлон тепаликлари бўйича баёнот берди

Фото: «Google.com»

Иордания қироли Абдалла II ва Марокаш қироли Муҳаммад VI 28 март санасида Қуддуснинг тарихий қиёфаси ва ундаги муқаддас жойлар аҳамияти ҳақида қўшма баёнот берди. Шу билан биргаликда АҚШ томонидан Жўлон тепаликлари борасида чиқарилган қарорнинг ноқонуний экани таъкидланган.

«Иордания қироли Абдалла II ва Марокаш қироли Муҳаммад VI биргаликда баёнот беришадики, Қуддус ва унинг муқаддас даргоҳларининг тарихий, қонуний ва сиёсий мавқеини ўзгартиришга бўлган ҳар қандай уринишдан асраш, шу билан биргаликда унинг диний, тарихий, исломий ва насроний қадриятларини ҳимоялаш ҳар икки давлатнинг биринчи даражали вазифаси ҳисобланади», — дейилади Иордания қироли маъмурияти томонидан берилган баёнотда.

Шунингдек ҳар икки қирол Суриядаги инқирозни сиёсий йўл бартараф этишда бутун араб олами иштироки шарт эканини таъкидлаб ўтишган. Баёнотда шунингдек Жўлон тепаликлари ҳам ёдга олинган.

«Халқаро қонунга кўра, Жўлон Сурияга тегишли худуд ҳисобланади ва у Исроил томонидан оккупация қилинган. Босиб олинган Жўлон тепаликлари Исроилга тегишли экани борасида қилинган баёнот эса ноқонуний ҳисобланади, халқаро ҳуқуқни ва айниқса БМТ резолюциясини бузишдир», — дейилади баёнотда.

Ушбу қўшма баёнот Иордания ва Марокаш қиролларининг Араб давлатлари Лигаси доирасида Тунисга қилинган ташриф чоғида амалга оширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг