Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ирландия аҳолиси сони 170 йил деганда яна 5 миллиондан ошди

Ирландия аҳолиси сони 170 йил деганда яна 5 миллиондан ошди

Фото: Independent.ie

Ирландияда аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари мамлакат аҳолиси сони 5,1 миллионга етганини тасдиқламоқда, деб хабар берди The Irish Times.

Сўнгги маротаба бу кўрсаткичга 1851 йилда эришилган.

Орол аҳолиси сони 2016 йилга нисбатан 7,6 фоизга ўсиб, 4,7 миллиондан 5,1 миллионга етди. Худди шу даврда хориждан 190 мингдан зиёд одам Ирландияга кўчиб келган.

Ирландияда 1841 йилда биринчи марта ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, ўшанда мамлакат аҳолиси 6,5 млн атрофида бўлган. Бироқ бир неча йилдан сўнг очарчилик оқибатида миллионга яқин аҳоли қирилиб кетган, икки миллион нафар ирландиялик ўзга юртларга кўчиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг