Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Иш вақтида почта эшиклари нимага ёпиқ?

Иш вақтида почта эшиклари нимага ёпиқ?

Фото: «Mapio.net»

«Ўзбекистон почтаси» АЖ Қорақалпоғистон филиалининг Нукус туманлараро почта алоқаси боғламасининг бир нечта алоқа бўлимлари эшиги 2018 йил 27 март санасида иш вақтида берк бўлган. Яъни мижозлар ичкарига киритилмаган, хизмат кўрсатилмаган.

Бу ҳолат Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан амалга оширилган навбатдаги мониторинг жараёнида аниқланди, деб хабар берди инспекция матбуот хизмати.

28 март куни Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси томонидан «Ўзбекистон почтаси» АЖ Қорақалпоғистон филиалига иш вақтида почта алоқа объектларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан кўрсатма тақдим этилган.

Ушбу кўрсатманинг бажарилиши юзасидан «Ўзбекистон почтаси» АЖ Қорақалпоғистон филиали томонидан Инспекцияга тақдим этилган маълумотларга кўра, қайд этилган ҳолатлар юзасидан масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилган.

Маълумот сифатида келтирилишича, Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги қонунининг 25-моддасида почта оператори томонидан фойдаланувчиларнинг почта алоқаси хизматларидан эркин фойдалана олишини таъминлаши, кўрсатилаётган почта алоқаси хизматларининг сифатини таъминлаши ва почта алоқасининг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаши мажбурлиги белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг