Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Бағдодийнинг вориси». ИШИДнинг янги раҳнамоси кимлиги ошкор қилинди

«Бағдодийнинг вориси». ИШИДнинг янги раҳнамоси кимлиги ошкор қилинди

ИШИД ўтган ҳафта Суриянинг шимолида АҚШ махсус хизмати томонидан ўлдирилган Бағдодийнинг ворисини ошкор қилди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда. 

Янги раҳнамонинг исми шарифи Абу Иброхим ал-Ҳошимий ал-Қурайший экани маълум бўлди.

Катта эҳтимол билан Ҳошимий унинг лақаби ёки «тахаллуси» ҳисобланади.

У ҳақида ИШИДнинг баёнотида деярли ҳеч нарса айтилмаган. 

Ал-Ҳошимий ўзини қурайш қабиласидан чиққан деб ҳисоблайди.

Шунингдек, террорчиларнинг янги вакили ҳам маълум қилинди, эндиликда гуруҳ номидан барча баёнотларни Абу Хамза ал-Қураший беради. Ушбу вазифани бажарган гуруҳнинг олдинги аъзоси Абу Ҳассан ал-Муҳожир Бағдодийнинг ўлимидан бир неча соат ўтгач, ўтказилган операция давомида йўқ қилинганди.

Маълумот ўрнида, ИШИД 2014 йили Сурия ва Ироқ ҳудудларининг катта қисмини эгаллаб олгандан сунг, ҳалифалик тўзилганини эълон қилганди. Шундан бери гуруҳ вакиллари томонидан Яқин Шарқ мамлакатларида қўпорувчилик ҳаракатларини олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг