Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ишловчи пенсионер ўқитувчиларга ҳам пенсия тўлиқ тўланади

Ишловчи пенсионер ўқитувчиларга ҳам пенсия тўлиқ тўланади

Фото: «Xabar.uz»

Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Фармонга мувофиқ халқ таълими тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналиши этиб жумладан мактаб ва мактабдан ташқари таълимни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш белгиланди.

Эндиликда, халқ таълими бошқармалари раҳбарлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масаласи ҳокимлар билан келишилмайди.

2019 йил 1 январдан бошлаб мактаблар фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинги тузилади. Рейтинг якунлари оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилади.

2019 йил 1 январдан бошлаб мактабларда ишлаётган пенсионер ходимларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

2019 йил 1 мартдан бошлаб мактабларга болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.

2018 йил 1 октябрдан бошлаб мактабларнинг васийлик кенгашлари тугатилиб, унинг ўрнига таркибига муассаса фаолиятига жиддий ҳисса қўшишга қодир энг фаол ота-оналар, битирувчилар, ҳомийлар ва бошқа шахслар киритиладиган, кузатув кенгашлари ташкил этилади.

Кузатув кенгашлари, жумладан Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган номзодлардан мактаб директорини сайлаш, шунингдек, уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритади.

2019 йил 1 январга қадар ўқитувчиларни кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби қайта кўриб чиқилади, бунда асосий мезон тегишли фанни ўқитиш бўйича билим ва кўникма даражаси ҳисобланади.

Мактаблар фаолиятини текширишнинг ҳуқуқий асослари яратилади, хусусан мактаблар фаолиятини текширишга ваколатли органларнинг қатъий рўйхати, текширув тайинлаш ва ўтказиш мезонларини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилади.

"Замонавий мактаб" Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқлади, унда хусусан:

  • экологик жиҳатдан тоза материаллар ва энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида замонавий мактаблар қуриш;
  • мактабларни, шу жумладан, ўқув синфлари ичини янги қулай мебеллар, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар, компьютер ва мультимедиа техникаси, видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш назарда тутилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг